Олий таълим муассасаларида «Кимё», «Биология», «Физика» ҳамда «Информатика ва ахборот технологиялари» фанларидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаси 2024 йилнинг 1–10 июнь кунлари оралиғида ташкил этилади.
2024-05-30 17:15:00 / Вазирлик янгиликлари
➖ Олимпиада бакалавриат босқичининг тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган битирувчи (4-босқич) талабалари ўртасида ўтказилади.

➡️ Ғолиблар икки босқичда саралаб олинади:
1️⃣ назарий топшириқлар – 50 та тест, максимал 50 балл;
2️⃣ амалий топшириқлар – тегишли фан бўйича 1 та топшириқ, максимал 50 балл.
👉 Иштирок этиш учун олимпиада.эду.уз платформасида онлайн рўйхатдан ўтилади.
Эслатма ўрнида, олимпиадада И, ИИ ва ИИИ ўринларни эгаллаган ғолиблар махсус диплом, эсдалик совғалари билан бирга олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари бўйича магистратура босқичига ўқишга қабул қилиш имтиёзига ҳам эга бўлади.
