"Баркамол авлод" спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган жамоаларга "Президент совғаси"ни ҳамда "Талабалар лигаси" спорт мусобақаларини республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
2024-05-28 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Тадбирни Бош вазир ўринбосари Зулайхо Маҳкамова ҳамда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазири Қўнғиротбой Шарипов кириш сўзи билан очиб, мусобақа ғолиб ва совриндирларига табрик йўллашди.
– "Қайси давлатда спорт ривожланган бўлса, ўша давлат қудратли ҳисобланади. Агар биз ўз давлатимизни қудратли қилишни истасак, ҳаммамиз спорт билан шуғуланишини керак" деб, барчани спорт билан шуғулланишга тарғиб қилди, – деди Қўнғиротбой Шарипов.
Мусобақа спортнинг 16 та тури – бадминтон, баскетбол, белбоғли кураш, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, кураш, футбол, стол тенниси, стритбол, эркин ва Юнон-Рум кураши, шахмат, шашка, воркаут бўйича ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Мусобақаларнинг биринчи – таълим муассасаси босқичида 96 минг 424 нафар, иккинчи – туман-шаҳар босқичида 72 минг 436 нафар, учинчи ҳудудий босқичда 22 минг 924 нафар, тўртинчи – республика финал босқичида 2 минг 464 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган.
Республика финал босқичининг якуний натижаларига кўра мусобақаларда фахрли 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган терма жамоалар 192 миллион сўмлик "Президент совғаси" тўплами билан тақдирланди.
1-ўрин – Тошкент шаҳри
2-ўрин – Бухоро вилояти
3-ўрин – Андижон вилояти
Шунингдек, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида илк марта оммавий равишда ўтказилган "Талабалар лигаси" спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари ҳам мазкур тадбирда тантанали тақдирланди.
Спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, шахмат турлари бўйича ўтказилган "Талабалар лигаси" спорт мусобақаларида республика бўйича жами 12 минг 365 та жамоа фаол иштирок этди.
Мусобақаларнинг 1-босқичида 147 та ОТМдан 562 минг 154 нафар, 2-босқичида 21 минг нафар, 3-республика босқичида 42 та ОТМнинг мингдан ортиқ талаба-ёшлари ўзаро беллашдилар.
Баскетбол (аёллар)
1-ўрин – Фарғона давлат университети
2-ўрин – Наманган давлат университети
3-ўрин – Андижон давлат университети
Баскетбол (эркаклар)
1-ўрин – Старс Интернатионал Университй
2- ўрин – Урганч давлат университети
3-ўрин – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
Волейбол (аёллар)
1-ўрин – Наманган давлат университети
2-ўрин –Бухоро давлат университети
3-ўрин – Урганч давлат университети
Волейбол (эркаклар)
1-ўрин –Бухоро давлат университети
2-ўрин – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
3-ўрин – Старс Интернатионал Университй
Стол тенниси
1-ўрин – Урганч давлат университети
2-ўрин – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университет
3-ўрин – Фарғона давлат университети
Шахмат (эркак)
1 ўрин – Тошкент давлат иқтисодиёт университети
2-ўрин – ТАТУ Қарши филиали
3-ўрин – Самарқанд давлат архитектура қурилиш университети
Шахмат (аёллар)
1-ўрин – Тошкент давлат иқтисодиёт университети
2-ўрин – Бухоро давлат университети
3-ўрин – Қорақалпоқ давлат университети
Футбол (футзал)
1-ўрин – Старс Интернатионал Университй
2-ўрин – Фарғона давлат университети
3-ўрин – Андижон давлат университети
Тақдирлаш маросимида мусиқий чиқиш, иқтидорли талабалар иштирокидаги лазги рақси ва Жаҳонгир Позилжоновнинг шўх тароналари барчага янада юқори кайфият бағишлади.