Вазир ўринбосари Британияга ташрифи давомида ушбу давлатда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди
2024-05-27 10:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбирда Британиянинг Кембриж, Лондон коллеж университети (УCЛ), Қиролича Мери университети (Қуэен Марй Университй), Рединг, Брунел, Вестминистер ва бошқа олийгоҳлари турли мутахассисликларда таҳсил олаётган 50 нафардан зиёд талаба-ёшлар иштирок этди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан бугунги кунда 120 нафар стипендиат Буюк Британиянинг глобал академик рейтингларда ТОП-300 таликка кирган нуфузли университетларида мамлакатимиз учун устувор ҳисобланган мутахассисликлар бўйича таълим олмоқда.
Мулоқот давомида ватандошларнинг таълим жараёни ва бошқа масалаларга оид саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди.
Очиқ мулоқот якунида талабалар ва ватандошлар учун Ўзбекистон маданияти, тарихи, олий таълим тизими, давлат тили ва бошқа йўналишлардаги қизиқарли саволлардан иборат заковат ўйини ўтказилиб, ғолиб бўлган талабалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазири номидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.



