19–23 май кунлари Ўзбекистон делегацияси таркибидан ўрин олган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этди
2024-05-23 18:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Дастлаб, форум доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари О.Маҳкамов халқаро тан олинган «Тимес Ҳигҳер Эдуcатион» рейтинг ташкилоти халқаро алоқалар бўйича бош директори Фил Бети билан учрашди. Мулоқот давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «ТҲE» рейтинг ташкилоти ўртасидаги амалдаги ҳамкорлик ҳолати, республика олий таълим муассасаларини халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, унинг методологиясини миллий рейтинг тизимига интеграция қилиш, муассасаларнинг кўрсаткичлари таҳлили, глобал рейтингларда иштирок этиш аҳамияти ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик салоҳиятини кўтариш, гендер тенглик, таълим инклюзивлиги, барқарор ривожланишни таъминлаш борасида эришилган ютуқларни тарғиб қилиш, шунингдек, хорижий талаба ва профессор-ўқитувчиларни жалб этиш мақсадида «Глобал барқарор ривожланиш конгресси» (Глобал Сустаинабле Девелопмент Cонгресс) доирасида ташкил қилинадиган олий таълим муассасалари кўргазмасида жами 10 та ОТМдан иборат Ўзбекистон павилони ташкил этилиши бўйича келишувга эришилди ва тегишли ҳужжатлар имзоланди.
Сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масъуллари ва «Пеарсон» халқаро ташкилотининг cавдо масалалари бўйича вице-президенти Гопал Кришман ҳамда малакаларни баҳолаш бўйича вице-президенти Джейн Бекер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда «Пеарсон» халқаро ташкилоти томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати, келгусида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, мулоқот давомида ташкилотнинг Бизнес ва технологиялар бўйича таълим кенгаши (БТEC) малака даражаларини берадиган халқаро таълим дастурларини Ўзбекистон профессионал таълим тизимида жорий этиш масаласи кўрилди.
«Каплан Интернатионал Патҳwайс» ташкилоти вице-президенти Клейр Роулинс билан олий таълим тизимини халқаролаштириш, профессор-ўқитувилар малакасини ошириш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан ўтказилган учрашувда малака ошириш тизимини илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, олийгоҳлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.









