Академик ва ёшлар: илм-фан тараққиётини ёшлар яратади
2024-05-24 12:20:00 / Вазирлик янгиликлари

Бундан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Фанлар академияси академикларини ёшлар орасида танитиш, уларнинг фаолиятлари, илмий ишларини кенг тарғиб этиш, ёш олимлар, тадқиқотчи ва иқтидорли талабаларнинг илм олишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларга илмий мотивация бериш, етакчи олимлар, истеъдодли ёш илмий ходимларнинг фаолияти ва илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Мазкур конгресс Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
У қатор хорижий университетлар, Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртлари ректорлари, академиклар, профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқот билан шуғулланиб келаётган 200 га яқин илм-фан вакиллари ҳамда талаба-ёшларни қамраб олди.
Конгрессни Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Сирожиддин Мирзаев очиб берди. Шундан сўнг, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов конгресс иштирокчиларига онлайн тарзда табрик йўллади.
Акдемиклар ва ёшлар учрашуви доирасида Наманган вилоятида жойлашган йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар ва иқтисодиётнинг тегишли тармоқларидаги мавжуд муаммолар ечимига бағишланган муҳокамалар ўтказилди. «Ишлаб чиқариш-Фанлар академияси-олий таълим» занжири яратилиб, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси янада мустаҳкамланиши таъкидланди.
Конгресс якунлари бўйича етакчи олий таълим муасасалари, Фанлар академияси, илмий текшириш институтлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномлари имзоланди. Мазкур шартномаларга кўра, илмий-инновацион йўналишларда фаол ҳамкорлик ишларини олиб бориш, тадқиқодларни биргаликда ўрганиш, стажировкалар ташкил этиш, фундаментал ва амалий грант лойиҳалари бўйича халқаро танловларда иштирок этиш, илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиш, дунёнинг энг нуфузли илмий институтлари билан дўстона алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда физика фанини ўқитиш бўйича Наманган тажрибасини оммалаштиришга келишиб олинди.









