Анжуман иши ялпи мажлисларда давом этди
2024-05-24 12:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Тошкент техника университети ректори, академик С.Турабжанов ўз маърузасида илғор муҳандислик мактабларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.
Жумладан, «Энергияни тежаш ва қайта тикланадиган энергия манбалари» лабораторияси, 600 кВт қувватга эга трансформаторлар синов полигони, шунингдек, 1,8 МВт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциясининг синов полигони яратилди. Бундан ташқари, НСП ускуналари учун техник шартлар ишлаб чиқилиб, жиҳозлар ва моддий-техника база билан таъминланди. Академик, ўз навбатида, илғор муҳандислик мактабларини яратиш ва ривожлантириш бўйича ўз таклифларини берди.
«МПEИ» Миллий тадқиқот университети ректори Николай Рогалев Россия энергетика соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масаласида «МПEИ» Миллий тадқиқот университети тажрибаси билан ўртоқлашди. «МПEИ» Миллий тадқиқот университети қошида бугунги кунда мамлакатимиздаги ягона ўқув ва тажриба иссиқлик электр станцияси мавжуд бўлиб, у замонавий юқори самарали комбинацияланган циклли энергия блоки билан жиҳозланган. 700 дан ортиқ ташкилотлар, жумладан, Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги, Газпром, Росатом ва бошқалар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Тошкент давлат транспорт университети проректори А. Ғуломов транспорт инжиниринги илғор муҳандислик мактаби ҳақида маъруза қилди. НСП транспорт инжинирингининг мақсад ва вазифалари, хусусан, таълим, фан ва ишлаб чиқариш соҳаларида реал лойиҳаларга жалб қилиш орқали транспорт муҳандислиги ва вагон қурилиши соҳасида жаҳон даражасидаги муҳандисларни тайёрлашдан иборат.







