«Илмий-техника тараққиёти шароитида олий техник таълим истиқболлари» мавзусидаги анжуман ўз ишини бошлади
2024-05-24 10:20:00 / Вазирлик янгиликлари

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири Дмитрий Афанасев очиб берди.
Конференцияда юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг барқарор ривожланишига эришиш учун академик мобиллик ва меҳнат бозорида энг кўп талаб қилинадиган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш соҳасида университетлараро лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш лозимлиги қайд этилди. Қўшма илмий ва инновацион тадқиқотларни, профессор-ўқитувчилар малакасини оширишни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов магистратура, аспирантура ва докторантурада илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади.
– Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар ҳамкорлигида транспорт, логистика, машинасозлик, геология, металлургия, энергетика, кимё, АТ технологиялари ва бошқа муҳим йўналишларда «Илғор муҳандислик мактабларини» ташкил этиш, «корхона – университет – илмий ташкилот» кластер тизимини ва инновация марказларини яратиш лозим, – деди вазир Қ. Шарипов.






