Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ўтказилади
2024-05-23 10:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Халқаро анжуман 24 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги «ИННО» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида «Илмий-техника тараққиёти шароитида олий техник таълим истиқболлари» мавзусида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон ва Россия томондан 50 га яқин олий таълим муассасаси ректорлари, соҳа мутахассислари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этади.
Анжуман давомида ҳамкорликда илмий марказлар, илмий-тадқиқот лабораториялари, янги кафедралар ва илғор муҳандислик мактабларини ташкил этиш, илмий грантларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинади.
