Илк бор тажрибали хорижий университет профессорлари сайёр шаклдаги малака ошириш курсига жалб қилинди
2024-05-20 14:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Россия Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси Самарқанд ва Бухоро давлат университетларида «Давлат маориф университети» билан ҳамкорликда «Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили» йўналиши бўйича педагог кадрлар учун қўшма малака ошириш курси ташкил этилди.

Ушбу қўшма малака ошириш курсининг аҳамиятли жиҳати шундаки,илк бор хорижий ҳамкор таълим муассасасининг тажрибали профессор-ўқитувчилари сайёр шаклда машғулотлар олиб боришга жалб қилинди. Унга кўра курс таркибидаги 48 соатга мўлжалланган «Педагогнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш» ва «Рус тили фанини ўқитишда матнни тизимли стилистлик таҳлил қилиш» модуллари Россия Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг 2 нафар тажрибали профессорлари А.Бучек ҳамда М.Мишерина томонидан ўтилди.
Мазкур курсларга олий таълим муассасаларининг 80 нафарга яқин педагоглари жалб этилди ва курс якунида тингловчиларга икки томонлама сертификат (Доубле Сертифиcате) топширилди.



