Вазир ўринбосари Бутунжаҳон таълим форумида иштирок этмоқда
2024-05-20 21:50:00 / Вазирлик янгиликлари
Айни дамда Лондонда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон таълим форумида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли тадбирда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатлари ва 70 дан зиёд таълим вазирлари қатнашмоқда.
Анжуман Буюк Британия таълим давлат котиби ва вазири Жиллиан Киган томонидан очиб берилди, сўнг нуфузли таълим ташкилотлари экспертларининг таълимдаги интеграция ва таълим сифатини ошириш борасидаги маърузалари тингланди.
Форумнинг биринчи кунида бўлиб ўтган ялпи мажлисда таълимга янги методикаларни жорий этиш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, таълим маданиятини яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ташкил этилмоқда.



