"Миcрософт Fabric" дастурий таъминоти Ўзбекистон дастурчи-муҳандисларига тақдим этилди
2024-05-20 15:40:00 / Вазирлик янгиликлари
20 май куни "Мирзо Улуғбек ворислари" тайёрлов ўқув курси тингловчилари учун "Миcрософт Fabric" дастурий таъминотидан фойдаланиш бўйича ўтказиладиган семинарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Семинарни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов очиб берди.

Семинар АҚШнинг Microsoft компанияси томонидан ишлаб чиқилган "Миcрософт Fabric" дастури имкониятларини ёш дастурчи-муҳандисларга, талаба ва докторантларга таништиришга қаратилган. "Миcрософт Fabric" дастури сунъий интеллект асосида катта ҳажмдаги маълумотларни назорат қилиш ва улардан фойдаланиш имкониятини беради.









