Ўзбекистон ОТМлари Малайзиянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди
2024-05-18 15:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг 17-19 май кунлари мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда республика олий таълим муассасалари Малайзиянинг нуфузли университетлари билан 10 та ҳамкорлик ҳужжатларини имзоладилар.

Мазкур имзоланган ҳужжатлар университетлараро илмий ҳамкорлик, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви каби йўналишларда алоқалар ўрнатишни назарда тутади.
Шунингдек, 2024–2025-ўқув йилидан бошлаб бакалавр ва магистратура талабалари учун иқтисодиёт, бизнес аналитика, туризм, ахборот технологиялари, кибер хавфсизлик ва сунъий интеллект, ҲР менежмент йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.









