Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар ўқув биноси ва бунёд этилаётган ётоқхона қурилиши кўздан кечирилди
2024-05-16 13:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Вазир ўринбосари дастлаб Нукус давлат педагогика институтида бўлиб, янги ўқув биносидаги хоналар, лабораториялар, ахборот-ресурс ҳамда ахборот технологиялари марказларидаги шароитлар билан танишди.
Шунингдек, ўқув биноси қошида қурилиши режалаштирилган спорт майдончасини кўздан кечириб, ҳудудда талабалар учун қўшимча қулайликлар яратиш юзасидан тавсияларини берди.
Сўнг Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлди. Бу ерда янгидан бунёд этилаётган 400 ўринли талабалар турар жойида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишилиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, овқатланиш, шунингдек, бошқа шароитларни яратиш доирасидаги ишлар бўйича университет масъуллари билан фикр алмашилди.
С.Бузрукхонов қурилишни белгиланган вақтда сифатли якунлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмаларни берди.








