Вазир ўринбосари академик ва докторантлар билан учрашди
2024-05-16 15:05:00 / Вазирлик янгиликлари
16 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов Ўзбекистон Миллий университетида фаолият олиб бораётган академиклар ва докторантлар билан мулоқот қилди.

О. Маҳкамов аввал академиклар билан суҳбатлашиб, уларнинг илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларини тинглади, учрашувда кўтарилган масалалар юзасидан ечим бериб, муносабат билдирди.
Сўнг университетда илмий фаолият билан шуғулланаётган 120 нафар докторант, таянч докторант ҳамда мустақил тадқиқотчилар билан суҳбатлашди. Очиқ мулоқотда ёш олимларни қизиқтирган қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий изланишларнинг самарадорлигини ошириш ва уларнинг натижаларини тижоратлаштириш борасида ҳам фикр алмашилди.





