Германия билан олий ва профессионал таълимни меҳнат бозори талабларига янада мослаштиришга қаратилган янги лойиҳа йўлга қўйилади
2024-05-14 22:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда томонлар олий ва профессионал таълимни ривожлантириш жараёнини молиявий қўллаб-қувватлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Дастлаб 2021–2024 йилларга мўлжалланган "Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш тармоқлари учун профессионал таълим (ПЕCА V)" грант лойиҳаси тўғрисида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди. Лойиҳанинг асосий мақсади Марказий Осиёда профессионал таълим тизимининг салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда минтақадаги иқтисодий ўсиш тармоқлари учун малакали мутахассис ва раҳбарлар тайёрлаш экани қайд этилди.
Сўнг томонлар Ўзбекистонда олий ва профессионал таълимни меҳнат бозори талабларига янада мослаштириш ва муҳим кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган яшил иқтисодиёт йўналишида янги лойиҳани ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, мулоқот давомида 2025 йил апрель ойида Тожикистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган профессионал таълим йўналишида 3-халқаро конференциясида вазирлик вакилларининг иштирок этиши масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Якунда яшил иқтисодиётга ўтиш, қайта тикланувчи энергия янги технологияларни жорий этиш ва бу борада мутахассислар тайёрлаш бўйича янги минтақавий грант лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишилди.



