"Талабалар театр студиялари" фестивали!
2024-05-11 13:10:00 / Эълонлар
Талаба-ёшлар маʻнавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Битирувчи ва талаба-ёшлар-2024" лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 18 май куни пойтахтимиздаги "Адиблар хиёбони"да "Талабалар театр студиялари" фестивали ўтказилади.

Фестиваль доирасида пойтахт олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар театр студиялари томонидан саҳналаштирилган спектаклларнинг намойиши ташкил этилади.
Намойишлар барча учун очиқ ва бепул. Пойтахт ёшларини талабалар театр студиялари томонидан саҳналаштирилган спектаклларнинг намойишига таклиф этамиз!
