Ўзбекистон Марказий Осиё стоматологик хабига айланмоқда
2024-05-07 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда 21 давлатдан 100 дан ортиқ инновацион брендлар тақдимоти ўтказилди. Тақдимотлар давомида маҳаллий ва хорижий ишбилармонлар томонидан Б2Б учрашувлар, оммабоп материалларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш истиқболлари, 3D ва сунъий интеллект технологиялардан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, кўргазма доирасида Стоматология факультети талабалари учун "Буюк ипак йўли" халқаро олимпиадаси ўтказилиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Ўзбекистон тиббиёт олий таълим муассасаларидан 100 га яқин талаба 6 йўналишда беллашди.
Шу билан бир қаторда, ёш олимлар ва талабалар учун "Рақамли стоматология" илмий-амалий форуми ҳам уюштирилди.
Форумда Швейсария, Италия, Туркия, Россия, Словакия, Хорватия каби давлатлардан келган 30 дан ортиқ ҳамкорлар соҳани рақамлаштириш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, янги даволаш ва ташхислаш усулларини татбиқ этиш бўйича маърузалар билан иштирок этди.






