Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлаштириш кўникмаларини ривожлантириш бўйича лойиҳа муддати узайтирилди
2024-05-10 11:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Кўнғиротбой Шарипов ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Сара Ношади билан учрашди. Томонлар ЮНEСКО ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлаштириш кўникмаларини ривожлантириш» лойиҳасининг амалга оширилиш ҳолати ва эришилган натижалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган бўлиб, унинг мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасида тайёрланаётган кадрлар салоҳияти, касбий кўникма ва малакасини оширишни такомиллаштиришдан иборат.
Ушбу қўшма лойиҳа белгиланган муддатларда тўлиқ бажарилган бўлиб, лойиҳа доирасида тежаб қолинган маблағ ҳисобига қўшимча ишларни амалга ошириш учун ушбу лойиҳани яна 1,5-йилга , яъни 2026-йилга қадар узайтиришга келишилди.
Шунингдек, томонлар 2024-йил 14-май куни Тошкентда ЮНEСКО томонидан ўтказилиши кутилаётган таълим сифати мавзусидаги халқаро конференциянинг ташкилий масалаларини муҳокама қилдилар.






