Қорақалпоғистон ва Татаристон республикалари ўртасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
2024-05-03 17:35:00 / Вазирлик янгиликлари
2 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Батирбек Каипбергенов раҳбарлигидаги делегация Татаристон Республикасига ташриф буюрди. Делегацияни Татаристон Республикаси Таълим ва фан вазири Илсур Хадиуллин кутиб олди.

Қорақалпоғистон ва Татаристон республикалари вазирлари иштирокидаги учрашувда икки республика олий ва профессионал таълими тизимларининг ҳозирги ҳолати, ўқув дастурлари ҳақида сўз юритилди.
Б. Каипбергенов ва И. Хадиуллин таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш, алмашинув дастурлари ва стажировкаларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, томонлар икки тарафлама фойдали бўлган ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган меморандум ва шартномалар тузишга келишдилар.



