Андижон давлат чет тиллари институти ректори соврини учун инглиз тили фан олимпиадаси ўтказилди
2024-05-04 09:05:00 / Вазирлик янгиликлари
Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчилари ҳамда уларнинг устозлари учун инглиз тилини ривожлантириш, унга бўлган қизиқишни ошириш ва чекка ҳудудлардаги иқтидорларни юзага чиқариш мақсадида “Ректор соврини” учун инглиз тили фан олимпиадаси ўтказилди.

Олимпиада 3 босқичда (мактаб-туман(шаҳар)-вилоят) ташкил қилиниб, 3000 нафардан ортиқ иштирокчини қамраб олди. Якунда ғолиб бўлган 9–11-синф ўқувчилари, инглиз тили фани ўқитувчилари институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.





