Россия Федерацияси Президентининг Хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи Игор Маслов бошчилигидаги делегация қабул қилинди
2024-05-03 18:25:00 / Вазирлик янгиликлари
3 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Россия Федерацияси Президентининг Хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи Игор Маслов бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.

Унда мезбон томондан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов раҳбарлигидаги масъуллар иштирок этди.
Томонлар ҳамкорлик кун тартибидаги қатор масалаларни муҳокама қилишди. Жумладан, Ўзбекистондаги Россия олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолиятини такомиллаштириш, қўшма илмий лойиҳалар танловини ўтказиш учун янги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ректорларининг тўртинчи форумини ташкил қилиш ҳамда тадбирни мазмунан бойитиш бўйича чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.





