Россия илм-фан ва олий таълим вазири бошчилигидаги делегация мамлакатимиздаги Россия университетлари филиаллари билан танишди
2024-05-01 18:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Сўнг вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Далиев ҳамроҳлигида меҳмонлар "МИФИ" миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўқув биносининг моддий-техник базаси, инфратузилмаси ва талабалар турар жойини бориб кўрдилар.
Делегация аъзолари филиалнинг ўқув хоналари, лабораториялари ва ахборот-ресурс маркази билан яқиндан танишдилар. Меҳмонларга талабаларнинг инновацион фаоллигини кўрсатиб берадиган илмий лойиҳалар ва ихтиролар алоҳида қизиқиш уйғотди.
Бундан ташқари, республикада кимё саноати ва таълим соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлган Инновацион кимё илмий-ишлаб чиқариш ва ўқув кластерини яратиш лойиҳаси билан таништирилди. Ҳозирда филиалда Ўзбекистон мактаблари учун Қуёш ҳаракатини кузатишнинг онлайн тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилаётгани таъкидланди.
Шундан сўнг, делегациянинг кейинги манзили Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали бўлди. Бу ерда ўқув хоналар, лабораториялар, спорт зал ва майдончасида талабалар учун яратилган шароит, имкониятлар, шунингдек, иқтидорли талабалар томонидан яратилган ишланмалар кўрсатилди. Филиалда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун зарур барча шароитлар яратилгани ҳамда ўқув жараёни яхши йўлга қўйилганини таъкидланди.
Якунда меҳмонлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида филиал ҳудудида дарахт кўчатини ўтқазиб, атроф-муҳитни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.









