Халқаро ҳамкорлик
2024-05-01 14:40:00 / Вазирлик янгиликлари
2024 йил 1 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биносида вазир ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов билан Япониянинг Sojitz Europe plc., Истанбулдаги филиали бош директори Мачида Ясухиде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Хориж томонидан Япониядаги Sojitz корпорацияси энергия ечимлари ва соғлиқни сақлаш бўлими менежери ёрдамчиси Джем Озогуз, "Рöнесанс Avrasya İнşаат Ticaret A.Ş." компания бошқарув раиси Волкан Хатиноглу ҳамда "Рöнесанс Sağлıк Yatıрıм" бош директор ўринбосари Мурад Бекчановлар ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида Япониянинг Sojitz корпорацияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат хусусий-шериклик (ДХШ) лойиҳаларига ўз қизиқишларини билдириб, ўзларини бу борадаги тажрибаларини тақдимот қилди.
Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган давлат-хусусий шериклик асосида талабалар турар жойларини барпо этиш юзасидан истиқболдаги лойиҳалар бўйича ҳамкорлик имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.



