Вазирликда Халқаро АКТ соҳасидаги қизлар куни ўтказилди
2024-04-30 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Таддирни Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик қўмитаси раиси Малика Қадирхонова кириш сўзи билан очиб, АКТ соҳасидаги қизларни ушбу сана билан қутлади ва бугунги кунда юртимизда АКТ соҳасида берилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, қизлар томонидан соҳа бўйича эришилган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтди.
Дастурлаш — бугунги кунда энг талабгор соҳалардан бири. 2023 йилда дунё миқёсида 27,7 миллионга яқин веб-дастурчи ишлаган бўлса, уларнинг 20 фоизи аёлларга тўғри келган. Сунъий идрок (АИ)га ихтисослашган дастурчилар орасида эса аёллар улуши 26,1 фоизни ташкил этган. Ўзбекистонда ҳам IT тармоқда меҳнат қилаётган жами ходимларнинг тахминан 33 фоизи хотин-қизлардан иборат.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари олий таълим тизимида рақамлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ижобий ишларга тўхталиб ўтишди.
"Олий таълим жараёнларини бошқариш" (ҲЕМИС) ахборот тизимини жорий этиш орқали олий таълим муассасаларининг бошқарув, ўқув, илмий ва молиявий фаолиятини рақамлаштиришга эришилди. Тизимни жорий этиш орқали талабаларнинг гуруҳ журналлари ҳамда ўзлаштириш қайдномалари фақат электрон тарзда шакллантирилиши йўлга қўйилган.
Айни вақтда "Олий таълим жараёнларини бошқариш" хамда ўқувчи ва талабалар хамда ўқитувчилар маълумотлар базалари Электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграциялашган платформасига уланган бўлиб талабалар ва ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотлардан, битирувчиларнинг диплом маълумотларидан вазирлик ва идоралар фойдаланиб келмоқда.
2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизмати ишга туширилди.
Бакалавриат ва магистратурага талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ва барча босқич талабалари учун тўлов-шартномаларни электрон кўринишда олиш ҳамда тўловларни онлайн амалга ошириш имконияти яратилди. Жорий ўқув йилида абитуриент ва талабаларга kontrakt.edu.uz платформаси орқали – 730 мингдан ортиқ шартнома онлайн тарзда тақдим этилди.
Олий таълимдан кейинги таълим тизимини мувофиқлаштириш ва таълим жараёнларини бошқариш тўлиқ рақамлаштирилди. Ҳозирда 14030 нафар изланувчилар ҳамда 39 та вазирлик ва идоралар, улар тасарруфида бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш институтлари пҳд.мининноватион.уз электрон платформасига бириктирилган.
Тадбирда АКТ соҳасида юқори натижаларга эришган қизлар ўз тақдимотлари билан иштирок этди.






