30 апрель куни Минск шаҳридаги Миллий кутубхона биносида биринчи Ўзбекистон-Беларус профессионал таълим форумини расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
2024-04-30 12:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Беларус Профессионал таълими институти ректори Валерий Голубовский "Кадрлар тайёрлаш тармоғи касбий таълим сифатини таъминлаш механизми сифатида" мавзусида, Ўзбекистон Профессионал таълимни ривожлантириш институти директори Зайниддин Худойбердиев "Ўрта касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорлик аспектлари: истиқбол ва имкониятлар" мавзусида, Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети ректори, Беларус Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари республика кенгаши раиси Вадим Богуш "Информатика ва радиоэлектроника соҳасида турли малака даражасидаги мутахассисларни тайёрлаш интеграцияси" мавзусида, Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Бахтиёр Маҳкамов" IT соҳасида касб-ҳунар ва олий таълим интеграциясининг устувор йўналиши" мавзусида чиқишлар қилдилар.
Беларус ва Ўзбекистон профессионал таълими муассасалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама шартномалар имзоланди.








