Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва инновацион технологиялар» мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди
2024-04-20 18:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Илм фан ҳафталиги доирасида ташкил қилинган ушбу анжуманда 14 та ҳудуддан 100 нафарга яқин профессор-ўқитувчи ва иқтидорли талабалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Дастлаб меҳмонлар филиалда фаолият юритаётган «PT-PROCESSING TECHNOLOGY» ўқув- илмий ва ишлаб чиқариш лабораториялари ҳамда инновацион ишланмалар ва замонавий илғор технологиялар катта кўргазмаси билан яқиндан танишишди.
Ялпи ҳамда иккита алоҳида шўбага бўлинган ҳолда олиб борилган анжуман доирасида «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инновацион технологиялар ва уларни хавфсизлигини таъминлаш» ва «Ишлаб чиқариш ва муҳандисликда замонавий инновацион технологиялар» мавзуларида олимлар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг маърузалари тингланиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.









