Нуфузли хорижий университетлар тажрибаси асосида инклюзив таълим ривожлантирилади
2024-04-25 15:05:00 / Вазирлик янгиликлари
25 апрель куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов АҚШнинг Сиракуз университети профессори, таниқли ҳуқуқшунос олим Майкл Шварсни қабул қилди.

Томонлар республикамизнинг олий ва профессионал таълим муассасаларида инклюзив таълимни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Унда профессорнинг бой халқаро тажрибасига таянган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг алоҳида эҳтиёжларини инобатга олиб, таълим муассасаларида инклюзив шароитларни ривожлантириш ва бу борада ҳамкорлик қилишга келишилди.
Маълумот учун: Сиракуз университети 1870 йилда ташкил этилган ва ўн учта мактаб ва коллежни ўз ичига олган хусусий тадқиқот унивецитетидир. Профессор М.Шварс халқаро ҳуқуқ соҳасида таниқли олим ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи юридик клиника раҳбари сифатида фаолият юритади.








