Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси Уфа давлат нефть техника университети билан меморандум имзолади
2024-04-23 17:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ. Шарипов олий таълим ва фан соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини алоҳида қайд этди. Россия маданият ва фан марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Ирина Старосельская Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Қорақалпоғистон медицина институти, Фарғона политехника институти ҳамда Уфа давлат нефть техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Мазкур меморандумлар икки мамлакат университетлари ўртасида таълим ва илмий фаолиятларни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши кўзда тутилган.



