Вазир Тошкентдаги Турин политехника университетининг 15 йиллиги маросимида иштирок этди
2024-04-22 15:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, «Ўзавтосаноат» АЖ раиси Улуғбек Розиқулов, университет ректори Олимжон Тўйчиев, Политеcниcо ди Торинонинг ректори Стефано Cорнгатти, Турин ҳамда Тошкентдаги университетлар профессор-ўқитувчилари, битирувчи талабалар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.
Тадбирда университетнинг 15 йиллик тарихига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ раиси У. Розиқулов сўзга чиқиб, битирувчиларни янги ҳаёт сари қадам қўяётгани билан самимий муборакбод этди. Уларнинг келгуси ўқиш ва иш фаолиятига муваффақият тиланди. Таълим жараёнида, шунингдек, университет ҳаётида фаол иштирок этган энг яхши 5 нафар талаба эсдалик совғаси ва пул маблағи билан мукофотланди.
Маросимда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, «Ўзавтосаноат» АЖ раиси Улуғбек Розиқулов ва Политеcниcо ди Торинонинг ректори Стефано Cорнгаттига Тошкентдаги Турин политехника университетининг «Фахрий ректор» дипломлари топширилди.
Шундан кейин, университет битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбир давомида битирувчиларни профессор-ўқитувчилар ва ота-оналар табриклашди. Якунда байрам иштирокчиларига мусиқали концерт ва феерверк уюштирилди.









