Академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг 112 нафар педагог кадрлари тўғридан-тўғри малака тоифасига эга бўлди
2024-04-22 20:35:00 / Вазирлик янгиликлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг pedagog.edu.uz платформаси орқали малака тоифасини олиш учун онлайн рўйхатдан ўтган шахсларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Мажбурий ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширган педагог кадрларнинг ҳужжатлари низомнинг 8–9-банди талабларига асосан ўрганиб чиқилиб, 112 нафар педагог ходимга малака тоифаси (лавозим) аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилди.
👉 Рўйхат
