Вазир маслаҳатчиси Наманган ва Фарғона вилоятидаги олий таълим муассасаларида рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди
2024-04-19 17:50:00 / Вазирлик янгиликлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича маслаҳатчиси Бобур Раҳимов Наманган ва Фарғона вилоятидаги олий таълим муассасаларида рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
2023 йил якунларига кўра рақамлаштириш соҳасида олиб борилаётган ишлари ижобий баҳоланган Наманган давлат университети ҳамда Фарғона политехника институтининг рақамлаштириш соҳасидаги ижобий тажрибасини барча ОТМ ларда қўллаш масаласи муҳокама қилинди.
Вазир маслаҳатчиси таълим муассасаларида таълим ва хизматларни рақамлаштириш, профессор-ўқитувчи ва талабалар учун қулайликлар яратиш ва босқичма-босқич "СМАРТ UNIVERSITY" тизимига ўтиш бўйича ўз тавсияларини берди ҳамда ходимлар томонидан берилган таклифларни тинглади.




