Вазир ўринбосари Бухорода қурилаётган иккита ётоқхона ва спорт мажмуасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди
2024-04-20 18:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Дастлаб, вазир ўринбосари Бухоро тумани Работкалмок МФЙ ҳудудидаги Бухоро давлат университетининг Агрономия ва биотехнология факультетида бўлиб, талабалар турар жойи биносининг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Қайд этилганидек, давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилаётган ушбу турар жой биноси 4 қаватли 400 ўринга мўлжалланган ҳамда жорий йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Амалий хизмат сафари давомида С.Бузрукхонов Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида ҳам бўлди. Вилоят мутасадди раҳбарлари билан институт ҳудудида 300 нафар томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган спорт мажмуаси ҳамда 5 қават, 400 ўринли ётоқхонанинг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Вазир ўринбосари томонидан қурилиш таъмирлаш ишларини ўз муддатида, сифатли якунлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






