30 та туманда олийгоҳлар туризм салоҳиятини оширишда анъанавий фестиваллар ўтказади
2024-04-19 17:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Бир йил муқаддам – 2023 йилнинг 29 март куни Президентимиз туризм салоҳиятини ривожлантириш юзасидан ўтказган видеоселекторда республикада туризмни ривожлантириш ва хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонда бир кун кўпроқ қолиши бўйича бир қатор топшириқлар берган эдилар.
Ушу топшириқлар олий таълим муассасаларига ҳам бевосита юкланган.
Ўтган даврда 11 та олийгоҳ бириктирилган 30 та туман тарихи ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари асосида 76 та турпакет ишлаб чиқилди.
Турли тилларда туман, шаҳарлар туризм салоҳияти, ҳудуд ва унинг тарихи тўғрисида жами 1 319 та контент, жумладан, 457 та ахборот, 288 та видео ҳамда 574 та фото контентлари хорижий тилларда яратилди.
Ҳозирги кунга қадар 7 596 нафар хорижий ва 126 571 нафар маҳаллий туристлар жалб қилинди. Бундан ташқари, барча олий таълим муассасалари томонидан жорий йил январь-март ойларида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида 114 547 нафар талаба ва 12 858 нафар профессор-ўқитувчилар юртимиз бўйлаб саёҳати амалга оширилди.
Шунингдек, туризмни ривожлантиришга бағишланган халқаро конференция ва фестиваллар ўтказиш режа қилиб олинган. Жумладан, жорий йилнинг 17–18 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида "Маданий хабардорликни ошириш ва экологик барқарор туризмни рвиожлантириш" халқаро конференцияси, "Миздакхон"-муқаддас ва сирли маскан" номли фестиваль, 2–6 май кунлари Сурхондарё вилояти Бойсун туманида "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади.
Шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан сунъий интеллект ёрдамида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги қадимги Миздакхон ёдгорлиги тарихи ҳақида инглиз, француз немис тилларида видеолавҳа тайёрланди. Вазир Қ.Шарипов туманлардаги ўзига ҳос объектлар бўйича мана шундай сунъий интеллект ёрдамида видеолавҳалар тайёрлаш зарурлиги таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари ҳар ойда бириктирилган туманларда илмий конференция ва форумлар, этно-фестиваллар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.






