“Восток” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ДУК
2025-03-13 14:30:00 / Ташкилотлар


“Восток” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил этишда Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг 1971 йил 15 апрелдаги 154-сонли фармони асос бўлган деб хисобланади. Юқоридаги фармон асосида “Ўзбошмеханизация” бирлашмаси тузилган.
Ушбу бирлашма корхона ва ташкилотларни механизасиялаш ва оғир меҳнатни автоматлаштириш, модуллимашиналар ва стандартлаштирилмаган ускуналар билан жиҳозлаш учун хизмат кўрсатган.
Собиқ совет иттифоқи Вазирлар кенгашининг 1978-йилдаги фармойишига мувофиқ “Ўзбошмеханизасия” бирлашмаси Мудофаа саноати вазирлигига бўйсиндирилган ва “Восток” давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси деб қайтаномланган.
1998 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Восток” давлат илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида махсус маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида фармон қабул қилинган.
2001-2003-йилларда “Восток” Давлат ИИЧБ франсиянинг “CNPE Ingineering Defans” компанияси томонидан келтирилган дастгоҳлар ва ускуналар билан қайта жиҳозланиб, модернизация қилинган.
Корхона 2003 йил сентябрда ишга туширилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсиндирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йилдаги фармонига мувофиқ корхона Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Саноати бўйича Давлат қўмитаси таркибига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Саноати бўйича Давлат қўмитаси ҳузуридаги “Восток” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Давлат унитар корхонаси турли хилдаги жанговар ва пахтавон ўқ-дориларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.
Ўқ-дориларни ишлаб чиқариш учун “Восток” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати Давлат қўмитаси томонидан 2018 йил 2 июлдаберилган 1-сонли ГК 00001 лицензияга эга.
Махсулотларни автоматлаштирилган учта линияда ишлаб чиқарилиши таъминланган.
Корхонада ИСО 9001:2015 (№ ҚМС-4480-2019) халқаро стандарти талабларига мувофиқ сифат менежменти тизими жорий этилган.
Махсус маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг бошидан то охирги босқичигача турли хил синовлардан ўтади.
Корхонада Европа сифат стандарт талабларига жавоб берадиган, аккредитацияланган баллистика лабораторияси мавжуд. Баллистика лабораторияси сўнги ўлчов асбоблари билан тўлиқ жиҳозланган.
Барча маҳсулотлар юқори сифатли ҳом ашё ва бутловчи қисмлардан тайёрланади.
Ҳозирда корхонада тажрибали мутахассислар, юқори малакали ишчилар меҳнат қилади. Ходимларнинг 40% ортиқ қисми 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади.
Корхона ходимларининг маҳорат даражаси ва ишлаб чиқариш технологияси ўқ-дориларни юқори сифатини таъминлайди.
Манзил: Тошкент ш., Бунёдкор кўчаси 128 уй.
Телефон: +998 71 279-14-89


