«ЧАТЗ» ДК
2025-03-13 14:30:00 / Ташкилотлар


Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи 1944 йил май ойида анъанавий равишда авиасозлик устахоналари негизида ташкил этилган.Илгари заводнинг асосий фаолияти самолётларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш эди. Тарихий давр мобайнида 2400 донадан ортиқ турли хил ва модификацияланган самолётлар таъмирланди.

2010-2012-йилларда Як-52 ва АН-2 самалётларини капитал таъмирлаш ўзлаштирилди. Ушбу самалётларни ўзлаштириш жараёни Яковлев номидаги ОКБ ва ДК “Антонов” томонлари кузатуви остида бажарилган.

Ҳозирги кунда корхонанинг ва ишлаб чиқариш ҳолати тубдан такомиллаштирилди. Завод самолёт ишлаб чиқаришда дунё етакчиларининг замонавий талабларига жавоб беради ва зарур юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган.
Бугунга кунга келиб заводнинг асосий фаолият тури Ми-8/Ми-17 вертолётларини ва уларнинг модификациясини, Су-25, Як-52 ва Ан-2 самолётларини капитал таъмирлаш ва шунингдек уларни модернизация қилиш ҳисобланади.

2019-йилнинг иккинчи ярмида завод Су-25 самолётларини капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш тизимни ўзлаштирди.
6000 кв. метрдан ортиқ майдонга эга заводнинг асосий устахонаси бир вақтнинг ўзида 10 тагача Ми-8 вертолетларини жойлаштириш имкониятини беради.500 кв. метрдан ортиқ майдонга эга бўёқ биноси замонавий воситалари ва "иқлим назорати" шамоллатиш ускуналари билан жиҳозланган.Планер тизими агрегатларини ва махсус жиҳоз-ускуналарни синаш ва таъмирлаш участкаси 4 хонадан иборат бўлиб, янги ҳамда замонавий асбоб-ускуна ва мосламалар билан жиҳозланган

Металлни қайта ишлаш ва механика устахонаси замонавий умумий саноат (ЧПУ) дастгоҳлари билан жиҳозланган, бу еса қисқа вақт ичида мураккаб узилишга эга қисмларни ва бирикмаларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Радиоелектроника ва авиация техникасини таъмирлаш ва синовдан ўтказиш устахоналарининг жиҳозланиши самолёт блокларини чуқур дефектация, таъмирлаш ва синовдан ўтказиш имконини беради.
Завод марказий лабораториясида барча сарф материаллари, махсус суюқликлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини кириш назорати амалга оширилади.

Бизга ишониб топширилган корхона самолёт ва авиация техникасини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ва утилизация қилиш ҳуқуқини берувчи давлат лицензиясига эга. Бундан ташқари, ҳаво кемаларини таъмирлаш бўйича қонуний фаолият юритиш ваколатли органлар томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланган.
Bizga ishonib topshirilgan korxona samolyot va harbiy-texnik xizmat koʼrsatuvchi samolyotlar va texnik jihozlarni ishlab chiqarish, taʼmirlash, xizmat koʼrsatish va tasarruf yetish huquqiga yega boʼlgan davlat litsenziyasiga ega.

Завод қуйидаги хизматларни кўрсатади:
1. Texnik xizmat
2. Qayta ta'mirlash
3. Kapital remont qilish
4. Гарантийное сопровождение


Samolyotlar va ishlab chiqarish uskunalarini taʼmirlash boʼyicha katta tajribaga yega boʼlgan holda, biz barcha ekplatantlar va ishlab chiqaruvchilar bilan, shu jumladan, hamkorlik versiyasida ham oʼzaro manfaatli hamkorlikka tayyormiz!
Manzil:Toshkent viloyati, Chirchiq shahri , – 22.
Теlefon: +998 70 714 17 57
Faks: +998 70 714 17 57
Elektron manzil: info@charz.uz
Sayt: www.charz.uz







