"Инновация технологиялари маркази" МЧЖ
2025-03-13 14:30:00 / Ташкилотлар

"ИННОВАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКАЗИ" масъулияти чекланган жамияти 2018 йилдан ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Мудофаа саноати давлат қўмитаси қошида "Инновацион технологиялар маркази" МЧЖ ташкил этилди. Бугунги кунда юқори тажрибага эга мутахассисларга эга ва замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган. Бизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифат даражаси бўйича хорижий етакчи давлатлар стандартларига тўлиқ жавоб беради. Бизни корхона доимий равишда маҳсулотларини қулайлик даражасини ва сифат даражасини ошириш ҳамда дизайни устида иш олиб боради.
Корхонамиз қуйидаги вазифаларни бажаради:
янги истеъмол хусусиятларига эга маҳсулотларни яратишни жадаллаштириш мақсадида илмий-техникавий модернизация, шу жумладан ҳарбий-саноат комплекси корхоналарини техник қуроллантириш;
ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш мақсадида иккитомонлама технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;
мудофаа саноати соҳасида академик, университет ва соҳавий фанлар билан қўшма тадқиқотларни амалга ошириш;
юқори технологияли маҳсулотлар ва рақобатбардош маҳаллий инновацион технологияларни ишлаб чиқариш мақсадида илм-фан ва таълимни ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлайдиган ҳамкорликка илмий ва тадқиқотчиларни жалб қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
ҳарбий-техник соҳада халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришда, хорижий шериклар билан биргаликда илмий-техникавий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шу жумладан халқаро дастур ва фондлардан грантлар жалб қилиш орқали;
ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига илмий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
ҳарбий мудофаа буюртмасини бажаришда иштирок этувчи ҳарбий-саноат комплекси ва бошқа саноат корхоналарининг малака аудитида ва ўрганишларида қатнашиш;
ҳарбий-саноат комплекси корхоналари ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини амалга оширишни ташкил этиш.
