Миллий дастур лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди
2024-12-19 15:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида 2025-2027 йилларда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасини янада такомиллаштириш тўғрисидаги миллий дастур лойиҳасининг муҳокамаси ўтказилди.
▪️Унда вазир ўринбосари Раъно Турдибоева, Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари, Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия ва ишчи гуруҳ аъзолари, ҳамда соҳа бўйича етакчи экспертлар иштирок этди.
▪️Халқаро меҳнат ташкилотининг 187-сонли Конвенцияси талаби асосида ишлаб чиқилган мазкур дастур фуқароларнинг хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлашга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.
Йиғилишда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш орқали ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш миллий дастурнинг асосий тамойили эканлиги қайд этилди.
Муҳокамада иштирокчилар томонидан қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, миллий дастур лойиҳаси янада такомиллаштирилди.


