#WorldSkills_Uzbekistan2023
2023-09-19 10:40:00 / Вазирлик янгиликлари
Тошкент шаҳридаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида “WorldSkills-2023” IV-миллий ишчи касблар чемпионатига старт берилди. 5 кун давом этадиган мусобақада KOICA, Ўзбекистондаги Ишга марҳамат мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқувчилари турли йўналишларда баҳсга киришишади.
Миллий касблар чемпионатида ғолиб бўлган иштирокчи 5-ва 6-босқичда ташкил этиладиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш ваколатини қўлга киритади.
Маълумот учун: WorldSkills International халқаро нотижорат ассоциациясининг мақсади бутун дунё бўйлаб касбий тайёргарлик, малака стандартларини ошириш ҳамда халқаро танловлар орқали ишчи касбларини оммалаштиришдан иборат.
WORLDSKILLS HAQIDA BATAFSIL
