Асосий контентга ўтиш

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

2024-08-23 12:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж. Жуманов 1982 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга, олий маълумотли иқтисодчи.
 
У Фарғона вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари, Олтиариқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, Фарғона вилояти ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири ҳамда Фурқат тумани ҳокими каби масъулиятли лавозимларда иш олиб борган.

Жаҳонгир Жумановга янги лавозимда ҳам муваффақиятлар тилаймиз!

29

Охирги янгиланиш: 2024-08-23 18:32:02