Директор 17 миллион сўм жаримага тортилди
2024-08-12 16:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Ижтимоий тармоқларда "Наманганда директор ўқитувчиларни ўт-ўлан юлишга мажбурлади" сарлавҳаси остида тарқалган хабар Поп тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли қарорига зид равишда, муассаса ходимлари мактаб ҳовлисида тозалов ишларига жалб этилганлиги аниқланди.
Шу сабабли, ташкилот раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
