Иш ҳақи қачон тўланиши керак?
2024-05-02 17:25:00 / Вазирлик янгиликлари
Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда 1 мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида,16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнак ва қолган қисми) тўланади.
Иш ҳақи тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса ушбу кунлар арафасида тўланади.
Иш берувчи иш ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги учун ходим олдида Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган миқдорда моддий жавобгар бўлади.
https://lex.uz/docs/-6257288#-6265195
