ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2025-05-23 16:10:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Ў.Шералиев Қувасой шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда 35 нафардан ортиқ фуқаро, фермер ва тадбиркорларнинг мурожжатлари тингланди. Жумладан, 6 та мурожаатда кўтарилган масала жойида ҳал этилди, қолган масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Ушбу мулоқот соҳада шаффофлик ва масъулиятни ошириш, тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш, энг муҳими, сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга хизмат қилди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати



