СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИГА ДОИР ЯНГИ ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
2024-10-09 12:45:00 / Янгиликлар

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида” 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.
Қарор 13 та иловадан иборат бўлиб, жумладан, унга кўра қуйидагилар тасдиқланди:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом;
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги тўғрисидаги Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти тўғрисидаги, Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низомлар.
Мазкур низомлар билан, Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги, Сув хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш департаменти ҳамда Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказларининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, раҳбариятнинг асосий функционал мажбуриятлари ва жавобгарлиги, вазирлик фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби белгиланди.
Бунинг натижасида, уларда фаолият юритаётган 33 минг нафардан ортиқ раҳбар-ходимларнинг мақоми яхшиланган ҳолда, юклатилган вазифалар ижросини янада сифатли амалга оширилиши ҳамда қуйи бўғин устидан сиёсат ва назорат юритилиши таъминланади.
Шунингдек, ушбу ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибини 20 фоизга оширган ҳолда, соҳадаги кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш ҳамда ўз касбига бўлган жонкуярлигини оширилишига эришилади.
Хуршид Лапасов,
Сув хўжалиги вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи
