
Yoshlar siyosati

Ёшлар ишлари йўналишида 2025 йилда амалга оширилган ишлар.
“Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича 2025-йил давомида 1 та фармон ва 1 та қарор қабул қилинди.
Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил
30-январдаги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб таомилларини такомиллаштириш тўғрисидаги ПФ-17-сонли Фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2025-йил 23-июлдаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари маблағлари хисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ВМ-462-сонли қарорлари тасдиқланди.
2025-йил давомида “Ёшлар дафтари”га кириш истагини билдирган 362 нафар ёшлар ариза билан мурожаат этган. Шундан 30 нафари кол маркази орқали, 143 нафари фуқаро ўзи томонидан ва 189 нафари ёшлар етакчилари томонидан аризалар онлайн жўнатилган.
362 та аризаларнинг 311 таси (85.9%) камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандлари “Ёшлар дафтари”га киритилган,
51 таси (14%) юқорида кўрсатиб ўтилган тоифаларга мос келмаганлиги сабабли маҳалла еттилиги томонидан рад этилган.
Бугунги кунга қадар 311 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари хисобидан 544 млн 885 минг 349 сўм маблағ сарфланган.
Йўналишлар кесимида тахлил қилсак; 37 нафар ёшларнинг олий таълим тўлов контракт маблағларининг 50% гача бўлган қисми,
4 нафар ёшларга даволанишлари харажатлари қоплаб берилган,
8 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақирув резерви хизмат бадалини қоплаб берилган, 3 нафар ёшларнинг хайдовчилик гувохномаси олиш харажатлари қопланган, 2 нафар ёшларга фуқаролик паспортларини олиш харажатлари қоплаб берилган, 18 нафар ёшларнинг тадбиркорлик касб-хунар ўқув курсларида ўқитилган, 89 нафар ёшлар илм фан, маданият, санат ва спорт йўналишларидаги ўқув курслар харажатларини қоплаш йўналишида ўқитилган, 112 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 38 нафарига 568 млн сўм имтиёзли кредит ажратиш орқали ёрдам кўрсатилган.


