Халқаро ҳамкорлик
2024-04-02 14:15:00 / Вазирлик янгиликлари
2 апрель куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Корея Республикасининг “Younginsn SO LTD” компанияси президенти Чой Сек Хван билан учрашди.

Томонлар олий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва техник ва муҳандислик йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, тиббиёт, машинасозлик, энергетика, қайта тикланадиган энергия манбалари каби йўналишларда қўшма таълим дастурларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Келгусида кореялик ўқитувчи ва мутахассислар иштирокида Ўзбекистондаги университетларда қисқа ва узоқ муддатли маъруза, маҳорат дарслари, конференция ва семинарлар ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.





