Академик ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
2024-03-19 18:20:00 / Вазирлик янгиликлари
Бугун, 19 март куни Гулистон давлат университетида Тошкент давлат техника университети ректори, академик Садриддин Туробжонов ва талаба-ёшлар учрашуви ташкил этилди

Унда Садриддин Туробжоновнинг илмий фаолияти, олиб борган илмий тадқиқотлари ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумот берилди. Академик университетнинг талаба-ёшлари ва ёш тадқиқотчиларига ўзининг тажрибаси билан ўртоқлашиб, улар томондан берилган саволларга батафсил жавоб берди.
С. Туробжоновнинг илмий фаолияти оғир органик синтез маҳсулотлари технологиялари ва кам чиқиндили технологиялар соҳасида ихтиролар яратишга қаратилган. Органик кимёнинг углеводородлар ва уларнинг ҳосилалари асосида мураккаб эфирлар олишнинг кам чиқиндили технологияларини яратиш бўйича олимнинг алоҳида ўрни бор.
