Ўзбекистон – Буюк Британия таълим форуми 2024
2024-02-27 21:05:00 / Вазирлик янгиликлари
2024-йил 4-5-март кунлари иккинчи Ўзбекистон-Буюк Британия таълим форуми бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамда Лондондаги Вестминстер университети қўшма ташаббуси бўлиб, унда Ўзбекистон ва Буюк Британия олий таълим тизими учун устувор йўналишлар, ушбу йўналишлардаги вазифаларга самарали еришиш йўллари, хусусан трансмиллий таълим орқали еришиши кўзда тутилган масалалари муҳокама қилинади.
Тадбир давомида олий таълим стратегияси, илғор амалиётлар ва ҳамкорлик масалалари муҳокама марказида бўлади.
