Магистратура босқичига қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар учун имтиёзлар:
2024-07-25 18:55:00 / Вазирлик янгиликлари
1. Кўзи ожизлар тоифасига қуйидаги абитуриентлар киради:
- махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга шахслар;
- имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга шахслар;
- 9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида ўқиган ва 3 йиллик ўрта махсус, касб ҳунар таълим муассасаси дипломига эга бўлган шахслар;
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ҳужжати ёки академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномасига эга бўлган шахслар.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарори
2. Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар томонидан хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб этилмайди.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2022 йилдаги ПҚ-407-сон қарори
