Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари билан учрашув бўлиб ўтди
2022-03-11 00:00:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Ўзбеккосмос” агентлиги Халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исмоил Расулов, Стартуп лойиҳалар бўйича менежер Ахрор Агзамов ҳамда Ер усти космик инфратузилмасини ривожлантириш ва геоматика бўлими етакчи мутахассиси Тохиржон Тешабоев талабаларни агентлик фаолияти ва Ўзбекистонда аэрокосмик соҳада инновацион бизнесни юритиш имкониятлари билан таништирилди.
Учрашув якунида талабаларни қизиқтирган саволларга Агентлик вакиллари томонидан жавоб берилди.
Ахборот хизмати
