Рўйхатга олиш - 2026

Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида"ги ПФ-173 сон фармони билан 2026-йил 15-январ — 28-феврал кунлари муҳим тадбир ўтказилади.
Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил етилади:
1 босқич 15-31-январ
17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.
2 босқич 4-28-феврал
"Маҳалла ёттилиги" аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил етади.
Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади.
Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим етилмайди.
Саволнома таркиби
Жами саволлар сони: 71 та
Аҳолига оид: 54 та
Қишлоқ хўжалигига оид: 17 та
Тизимни ишлатиш бўйича қўлланма
Энг кўп бериладиган саволлар:
— Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш нима учун керак?
— Яхши савол. Бу мамлакат иқтисодиётини келажакда ривожлантириш стратегиясини аниқлаш учун керак.
— Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишдан нима наф?
— Бунинг зарурати шундаки, қандай ва қанча ресурслар борлигини аниқлаб, қайта ишлаш чораларини шу орқали кўриш мумкин.
— Бундан чиқди, қайси соҳа мутахассислигига талаб кўтарилишини ҳам аниқлашимиз мумкин экан-да?!
— Худди шундай! Чунки биз аниқ рақамларсиз қаерга, қачон, қандай, қанча мутахассис кераклигини билолмаймиз.
—Қизиқ... Ресурслар борасида ҳам аниқ кўрсаткичларни кўриш мумкин бўларкан-да?
— Албатта. Аҳоли жон бошига етарли бўлган энергетика, озуқа, шунингдек, истеъмол маҳсулотлари захирасини яратиш ҳам айнан шу натижаларимизга боғлиқ.
— Бу жараён, албатта, осон бўлмаса керак? Чунки, шунча аҳоли, шунча одамлар... Рўйхатга олиш тадбири қандай амалга оширилади?
— Бу ҳам қизиқ савол. Ҳар бир фуқаро ушбу жараёнларга бефарқ бўлмаса, биз яхши натижага эришишимиз мумкин. Тадбир икки босқичда уюштирилади. Биринчиси, 15 январдан 31 январгача – ўн етти кун давомида census.stat.uz сайти орқали ОнеИД тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш тарзида бўлиб, иккинчи босқич, тўртинчи февралдан йигирма саккизинчи февралгача маҳалла еттилиги аъзоларининг уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнлари билан якунланади.
— Эҳ-э, ушбу жараёнда ҳамма саволларга жавоб бериш шартмикан?
— Энди ўйлаб кўринг, қай тарзда аниқ ва тўғри жавоб берилса, келгусидаги режаларни шу қадар тўғри аниқлаб олиш имконияти юзага келади.
— Хўп, шундай ҳам дейлик, шахсга доир маълумотларнинг махфийлик масаласи-чи?
— Бу, албатта муҳим. Унутманг, маълумотлар албатта сир сақланади. Бошқа ташкилотларга берилмайди. Фақатгина статистик мақсадларда ишлатиш учун жамланади.
Юртимизда бўлиб ўтаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда фаол иштирок этинг. Келажак учун ва аниқ режалар учун ўз ҳиссингизни қўшинг.
